Журналист Люис Стил хабар берди.
Манбанинг маълумотига кўра, 23 ёшли Баркола «Ливерпул» эмас, «Арсенал» сафига қўшилишни маъқул кўрмоқда. Футболчи бош мураббий Микел Артета билан бирга ишлашга ва Лондонда истиқомат қилишга қизиқмоқда.
Ўтган мавсумда Баркола барча мусобақаларни инобатга олганда 49 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 7 та голли узатма етказиб берди.
Барколанинг «ПСЖ» билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган.
Transfermarkt портали вингернинг актуал трансфер нархини 70 миллион еврога баҳоламоқда.