«Ливерпул» сардори Виржил ван Дейк фаолиятини «Милан»да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport хабар берди.
Маълум қилинишича, трансферга жамоанинг янги бош мураббийи Рубен Аморим қизиқиш билдирмоқда. Португалиялик мутахассис бунгача АПЛда «Манчестер Юнайтед»ни бошқарган.
Қайд этилишича, «Милан» мудофаа марказини кучайтириш мақсадида 34 ёшли нидерландиялик ҳимоячини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Ван Дейкнинг «Ливерпул» билан тузган шартномаси келаси мавсум охиригача амал қилади. Бироқ унинг юқори маоши «Милан» учун асосий тўсиқлардан бири бўлиши мумкин.
The Athletic маълумотига кўра, футболчи ҳафтасига 400 минг фунт стерлинг маош олади. Аввалроқ Виржил мундиалдан кейин миллий жамоадаги фаолиятини якунлаши мумкинлигини айтиб ўтганди.