«Кристал Пэлас» ва Франция миллий жамоаси ҳимоячиси Максанс Лакруа ёзги трансфер ойнасининг асосий мақсадларидан бирига айланган.
RMC Sport хабарига кўра, футболчини ўз сафига қўшиб олишга «Ливерпул» жиддий қизиқиш билдирмоқда. «Қизиллар» Лакруа трансферида асосий даъвогар ҳисобланган «Челси»ни ортда қолдиришни мақсад қилган.
Манба маълумотига кўра, «Ливерпул» франциялик ҳимоячини эркин агент сифатида Мадриднинг «Реал» клубига ўтган Ибраима Конатенинг муносиб ўринбосари сифатида кўрмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Максанс Лакруа 2024 йилда «Волфcбург»дан «Кристал Пэлас»га 18 миллион евро эвазига трансфер қилинганди.
Маълумот учун, 2025/26 йилги мавсумда 25 ёшли ҳимоячи барча мусобақаларда 55 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилди. Тransfermarkt портали унинг трансфер қийматини 50 миллион еврога баҳоламоқда.