Испания миллий жамоаси дарвозабони Унаи Симон Португалияга қарши бўлажак учрашув олдидан Криштиану Роналду ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Криштиану олти ёки етти йил аввалги, «Реал»да ўйнаган футболчи эмас. Аммо биз уни имкони борича жарима майдонимиздан узоқроқ ушлашга ҳаракат қилишимиз керак.
Миллатлар лигаси финалида у тўпнинг қайтишидан фойдаланиб гол урганди. Унда ҳали ҳам ҳар қандай жамоа орзу қиладиган гол уришга бўлган чанқоқлик бор. Тўпни назорат қилишимиз ва унга жарима майдонимизга яқинлашиш имконини бермаслигимиз лозим», — деди у AS нашрига.