Бугун
16
Ўзбек

Довбик «Женоа»га ўтиши мумкин – манба

Футбол
4 июл, 17:40
Унинг «Рома» билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг июнь ойи охиригача мўлжалланган.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
Довбик «Женоа»га ўтиши мумкин – манба
Фото: Getty Images

«Рома» ҳужумчиси Артём Довбик фаолиятини «Женоа»да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Жанлука Ди Марцио хабар берди.

Манбага кўра, Рим клуби футболчини кейинги мавсум якунига қадар ижарага беришга тайёр. Генуя клуби бош мураббийи Даниэле де Росси украиналик 20 ёшли форвардни жамоасида кўришни шахсан истамоқда ва уни кўндиришга ҳаракат қилмоқда.

Ўтган мавсумда Артём А Серияда 14 та учрашувда иштирок этиб, 3 та гол ва 1 та голли узатмани ёздириб қўйган.

Ҳозирги вақтда форварднинг трансфер бозоридаги баҳоси 15 миллион еврони ташкил этади. Унинг «Рома» билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг июнь ойи охиригача мўлжалланган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Рома Рома
  • Дженоа Дженоа
Бугунги янгиликлар