Бугун
16
Ўзбек

ЖЧ-2026. Португалия — Испания ва АҚШ — Белгия баҳслари бош ҳакамлари маълум бўлди

Футбол
4 июл, 14:15
ФИФА 1/8 финалнинг яна икки учрашуви учун ҳакамлар бригадасини эълон қилди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
ЖЧ-2026. Португалия — Испания ва АҚШ — Белгия баҳслари бош ҳакамлари маълум бўлди
Foto: Getty Images
06.07.2026, 15:00 Жаҳон чемпионати Португалия Португалия - : - Испания Испания

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) ЖЧ-2026 1/8 финалидан ўрин олган Португалия — Испания ҳамда АҚШ — Белгия баҳсларини бошқарадиган ҳакамлар номини расман маълум қилди.

6 июл куни АҚШнинг Арлингтон шаҳридаги «AT&T Stadium»да бўлиб ўтадиган Португалия — Испания баҳсини англиялик Энтони Тейлор бошқаради. Унга ҳамюртлари Гари Бесвик ва Адам Нанн қанот ҳаками сифатида ёрдам беради. Захира ҳаками этиб германиялик Феликс Сваер, захира ассистент этиб эса Роберт Кемптер тайинланди.

7 июл куни Сиетлдаги «Lumen Field» стадионида ўтадиган АҚШ — Белгия учрашуви эса иорданиялик Адҳам Маҳадмеҳ бошчилигидаги ҳакамлар бригадасига ишониб топширилди. Унга Муҳаммад Ал Калаф ва Аҳмад Ал Роалле ёрдамчи ҳакам сифатида ишлайди. Габонлик Пер Ачо захира ҳаками, Борис Дитсога эса захира ёрдамчи ҳакам вазифасини бажаради.

Маълумот учун, ЖЧ-2022 финалида Аргентина миллий жамоаси Франция миллий жамоасини пеналтилар сериясида (4:2) мағлуб этиб, жаҳон чемпионига айланганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Португалия Португалия
  • Испания Испания
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар