Хорватия миллий жамоаси яримҳимоячиси Лука Модрич ҳакамнинг Португалия дарвозасига урилган голни бекор қилиш қароридан норози бўлди.
Жаҳон чемпионати 1/16 финал доирасидаги баҳснинг асосий вақтига қўшиб берилган 13-дақиқада Йошко Гвардиолнинг саъй-ҳаракатлари билан мувозанат тикланганди, аммо ҳакам, ВАРга мурожаат қилиб, голни ҳисобга олмади.
Натижада Португалия миллий жамоаси устунликни сақлаб қолди ва кейинги босқичга чиқди.
«Ҳакам Матанович тўпга текканини айтди, лекин биз видеони кўрдик – ҳеч қайси такрорда бу тегиш кўринмади. Агар у тўпга тегмаган бўлса, у ҳолда бу оффсайд эмас», – деб таъкидлади Модрич матбуот анжуманида.
Эслатиб ўтамиз, Португалия 90+4-дақиқада ҳал қилувчи голни уришга муваффақ бўлди – унга Гонсалу Рамуш муаллифлик қилди.