Португалия миллий жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес Хорватия устидан қозонилган ғалабадан кейин ўз фикрларини билдирди.
«Жаҳон чемпионатлари осон ўйинлар бўлмайди. Сизда яхши имкониятлар бўляптими, демак, гол уриш керак.
Биринчи бўлим ҳар томонлама ажойиб ўтди. Биз ўйинни яхши ўқидик ва ҳужумнинг ҳал қилувчи ҳудудларида кўплаб вазиятлар яратдик.
Аммо Хорватия каби жамоаларга қарши ҳар доим хавф мавжуд. Бундай ўйинларда жамоавий ҳаракатлар ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Гол ўтказиб юборганимиздан кейин ҳам ўзимизга бўлган ишончни йўқотмадик. Захирадан тушган футболчилардан ҳам фойдаландик, чунки улар бунинг учун тайёр эди. Айнан шундай руҳият учрашувларда ғалаба қозонишга ёрдам беради. Жаҳон чемпионатида идеал ўйин бўлмайди. Бу ерда истеъдод, интизом ва юрак билан ўйнаш талаб этилади.
Футболчилар Португалия шарафини ҳимоя қилиш имкониятидан завқ олишди. Биз Рикарду Карвалюнинг отаси, шунингдек, Диогу Жота ва унинг акаси Андренинг хотираси учун ҳам майдонга тушдик», — дея Мартинеснинш сўзларидан келтиради FIFA расмий сайти.