Live
1
Ўзбек

Роналду фаолиятидаги 976-голини урди

Футбол
2 июл, 21:57
У минглик довон сари яна бир қадам ташлади.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
Роналду фаолиятидаги 976-голини урди
Фото: Getty Images

Португалия миллий жамоаси 1/16 финалида Хорватияни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, нимчорак финалга йўлланма олди.

Бу беллашувда 68-дақиқада Криштиану Роналду пенлатидан гол урди. Натижада унинг фаолиятидаги голлари сони 976 тага етди.

Шу тариқа, Роналдунинг 1000лик довон сари 24 та гол қолмоқда. Унинг ушбу мундиалдаги голлари эса 3 тага етди. У аввалроқ Ўзбекистонга қарши баҳсда дублни расмийлаштирганди.

Маълумот учун, Португалия 1/8 финал босқичида Испанияга қарши ўйнайди. Бу беллашув 6 июл кунига белгиланган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Португалия Португалия
Бугунги янгиликлар