Ламин Ямал Испания ва Австрия ўртасидаги баҳснинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.
Жаҳон чемпионатининг 1/16 финал баҳсида испанлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ямал беллашувни асосий таркибда бошлаб, 86-дақиқада алмаштирилди. Гол урмаган бўлса-да, «Барселона»нинг 18 ёшли вингери FIFA томонидан эътироф этилди.
Маълумот учун, ўйинда Микел Ойарсабал дублга эришди, Марк Кукуреля эса иккита ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Испания нимчоракфиналда Португалия — Хорватия жуфтлиги ғолибига қарши ўйнайди.
Ямал Испания — Австрия ўйинининг энг яхши футболчиси деб топилди
Футбол
2 июл, 17:20
FIFA дублга эришган Ойарсабал ва 2 та ассист қайд этган Кукуреляни эътироф этмади.
Foto: Getty Images
02.07.2026
FT
Жаҳон чемпионати
Испания
3
:
0
Австрия