Испания миллий жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуенте Ламин Ямалнинг жамоа оптимал спорт формасига чиқса, уни ҳеч ким мағлуб эта олмаслиги ҳақидаги фикрига изоҳ берди.
«Ламин жуда оптимистик футболчи. У ўзига ҳам, жамоадошларига ҳам ишонади. Биз салоҳиятимизни яхши биламиз ва қанчалик узоққа бора олишимизни тушунамиз. Мен унинг сўзларини айнан шу нуқтаи назардан ижобий қабул қиламан. У жамоага оптимизм, ишонч ва хотиржамлик улашмоқда, бу эса менга ёқади.
Ламин биз сўраганча вақт майдонда ҳаракат қила олади. Барча футболчиларнинг тикланиш жараёнига одатдагидек эҳтиёткорлик билан ёндашамиз.
Ҳар бир ўйин бир хил бўлмайди. Баъзи учрашувлар жуда шиддатли ва юқори темпда ўтади, бундай вазиятда футболчи 30 дақиқа ўйнаши мумкин. Бошқа баҳсларда эса 70 дақиқа ҳаракат қилиш имконияти бўлади. Ламин яхши спорт формасида. Унинг майдонга тушишга қанчалик иштиёқманд эканини ўзингиз ҳам кўрдингиз», — деди де ла Фуенте.
Эслатиб ўтамиз, Испания миллий жамоаси ЖЧ-2026 1/16 финалида Австрияга қарши майдонга тушади.
Маълумот учун, мазкур учрашув 2 июл куни бўлиб ўтади ва ғолиб жамоа мундиалнинг 1/8 финал босқичига йўл олади.