Конго ДР миллий жамоаси бош мураббийи Себастиан Десабр жаҳон чемпионати 1/16 финал босқичдаги Англияга қарши ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида отасининг вафот этгани ҳақида хабар топди.
Африкаликлар ушбу баҳсда Англия миллий жамоасига 1:2 ҳисобида мағлуб бўлиб, мусобақа билан хайрлашди. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида Конго ДР футбол федерацияси вакили шундай деди:
«Мураббийимиз отасидан айрилганини маълум қиламиз. Шу муносабат билан унга чуқур ҳамдардлик билдирамиз».
49 ёшли мутахассис фақат «раҳмат» дея жавоб бера олди ва матбуот анжуманини якунлади.