2026 йилги жаҳон чемпионати 1/16 финал босқичи доирасидаги АҚШ миллий жамоаси Босния ва Ҳерцеговинани 2:0 ҳисобида ишончли тарзда мағлуб этди.
Шу тариқа, америкаликлар мусобақанинг 1/8 финал босқичида Белгия миллий жамоасига қарши майдонга тушади. Айни пайтга келиб, 2026 йилги жаҳон чемпионати 1/8 финал босқичининг саккиз жуфтлигидан бештаси маълум бўлди.
Чоракфинал йўлланмаси учун қуйидаги жамоалар ўзаро баҳс олиб боради:
- Франция — Парагвай;
- Канада — Марокаш;
- АҚШ — Белгия;
- Мексика — Англия;
Норвегия — Бразилия.
2026 йилги жаҳон чемпионатининг 1/8 финал босқич учрашувлари 4 июлдан 7 июлга қадар бўлиб ўтади. Турнир ғолиби 19 июл куни ўтказиладиган финал баҳсида аниқланади.