Бугун
9
Ўзбек

Жеко — мундиаллар тарихида 40 ёшдан ошган ҳолда плей-офф босқичида майдонга тушган илк футболчи

Футбол
1 июл, 22:35
Футболчи миллий жамоага илк бор 2007 йилда чақирилганди.
Зоиров Шоҳрух
Шоҳрух Зоиров Редактор
Жеко — мундиаллар тарихида 40 ёшдан ошган ҳолда плей-офф босқичида майдонга тушган илк футболчи
Фото: Getty Images
01.07.2026 FT Жаҳон чемпионати АҚШ АҚШ 2 : 0 Босния ва Герсеговина Босния ва Герсеговина

Босния ва Ҳерцеговина миллий жамоаси ҳужумчиси Эдин Жеко жаҳон чемпионатлари тарихида 40 ёшдан ошган ҳолда плей-офф босқичида майдонга тушган илк футболчига айланди.

Германиянинг «Шалке» клуби футболчиси 2026 йилги жаҳон чемпионати 1/16 финал босқич доирасидаги АҚШга қарши учрашув (0:2)ни асосий таркибда бошлади. Қайд этиш лозим, машҳур босниялик ҳужумчи айни пайтда 40 ёш-у 106 кунлик ҳисобланади.

Футболчи миллий жамоага илк бор 2007 йилда, деярли 20 йил олдин чақирилганди. Эдин фаолияти давомида «Волфсбург», «Манчестер Сити», «Рома», «Интер», «Фенербаҳче» ва «Фиорентина» каби клублар шарафини ҳимоя қилган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • АҚШ АҚШ
  • Босния ва Герсеговина Босния ва Герсеговина
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар