27 ёшли сенегаллик яримҳимоячи Пап Гейе миллий жамоа учун 2026 йилги жаҳон чемпионати якунланганидан кейин келажаги ҳақида кескин баёнот берди.
«Бу мураббийлар штаби қолар экан, мен миллий жамоага қайтмайман», — деди Гейе. Эслатиб ўтамиз, Сенегал миллий жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатини 1/16 финал босқичида якунлади.
Пап Тиав бошчилигидаги жамоа 1/8 финалга чиқа олмади. Сенегалликлар Белгияга қарши баҳсда 86-дақиқага қадар 2:0 ҳисобида олдинда бораётган бўлса-да, якунда ғалабани сақлаб қола олмади. Африка вакилини мусобақадан чиқариб юборган ҳал қилувчи гол қўшимча вақтнинг 120+5-дақиқасида пеналтидан урилди.
45 ёшли Пап Тиав 2025 йил март ойидан буён Сенегал миллий жамоасини бошқариб келмоқда. Унинг бош мураббийлигида жамоа 2026 йилги Африка миллатлар кубоги финалигача етиб борган.