Бугун
9
Ўзбек

Куртуа Белгиянинг супер камбекига муносабат билдирди

Футбол
2 июл, 05:30
Дарвозабон жамоасининг характери ва охиригача курашганини алоҳида таъкидлади.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Куртуа Белгиянинг супер камбекига муносабат билдирди
Foto: Getty Images
01.07.2026 AET Жаҳон чемпионати Белгия Белгия 3 : 2 Сенегал Сенегал

Белгия миллий жамоаси дарвозабони Тибо Куртуа ЖЧ-2026 1/16 финалида Сенегал устидан қозонилган 3:2 ҳисобидаги иродали ғалабага изоҳ берди.

«Жуда оғир баҳс бўлди. Ўйин давомида 0:2 ҳисобида ортда бораётган эдик, аммо ўзимизга бўлган ишончни йўқотмадик. Футболда битта гол ҳам учрашув тақдирини бутунлай ўзгартириб юбориши мумкин. Бу сафар ҳаммаси бизнинг фойдамизга ҳал бўлди. Жамоам билан фахрланаман», — деди Куртуа.

Эслатиб ўтамиз, Белгия миллий жамоаси асосий вақт якунланишига оз қолганида 0:2 ҳисобида мағлуб бўлаётганига қарамай, ҳисобни тенглаштирди ва қўшимча бўлимларда 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Маълумот учун, Руди Гарсия шогирдлари ЖЧ-2026 1/8 финалида АҚШ миллий жамоасига қарши майдонга тушади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Белгия Белгия
  • Сенегал Сенегал
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар