Бугун
6
Ўзбек

Троссар жаҳон чемпионатида энг кўп голли вазият яратган футболчи бўлиб турибди

Футбол
1 июл, 21:35
31 ёшли футболчи Сенегалга қарши баҳсда жамоасининг қаҳрамонларидан бирига айланди.
Зоиров Шоҳрух
Шоҳрух Зоиров Редактор
Троссар жаҳон чемпионатида энг кўп голли вазият яратган футболчи бўлиб турибди
Фото: Getty Images
01.07.2026 AET Жаҳон чемпионати Белгия Белгия 3 : 2 Сенегал Сенегал

Белгия миллий жамоаси вингери Леандро Троссар 2026 йилги жаҳон чемпионатида энг кўп голли вазият яратган футболчилар рейтингида пешқадам бўлиб турибди.

31 ёшли футболчи Сенегалга қарши 1/16 финал босқич доирасидаги баҳсда (3:2) жамоасининг қаҳрамонларидан бирига айланди. У ушбу учрашувда битта ассист амалга оширди.

Шунингдек, 109-дақиқада алмаштирилган «тўпчилар» вакили Белгия миллий жамоасидаги шериклари учун яна учта голли вазият яратди. WhoScored маълумотига кўра, Троссар ҳозирга қадар турнирда жами 16 марта шерикларини зарба бериш имкониятига чиқарган ва бу кўрсаткич бўйича 1-ўринни эгаллаб турибди.

2-ўринда 14 та голли вазият билан Ашраф Ҳакими жойлашган. 3-поғонани эса Деклан Райс, Флориан Вирц ва Садио Мане банд этиб турибди. Уларнинг ҳар бири ҳисобида 12 тадан голли вазият мавжуд.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Белгия Белгия
  • Сенегал Сенегал
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар