Бугун
9
Ўзбек

Менди устидан жиноят иши бўйича суд бўлиб ўтади

Футбол
2 июл, 02:20
Футболчи ити билан боғлиқ воқеа сабаб суд олдида жавоб беради.
Зоиров Шоҳрух
Шоҳрух Зоиров Редактор
Менди устидан жиноят иши бўйича суд бўлиб ўтади
Фото: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби ҳимоячиси Ферлан Менди жиддий муаммога дуч келди. Бу ҳақда AS нашри хабар берди.

31 ёшли франциялик футболчи ити билан боғлиқ воқеа юзасидан Мадридда суд олдида жавоб беради. Ҳодиса 2023 йил январ ойида Испания пойтахти яқинидаги Алкобендас шаҳрида содир бўлган.

Ўша пайтда Менди автомашинасини тўхтатаётганида унинг 4 та ити уйидан чиқиб кетган. Улардан бири кўчада ўз уй ҳайвонини сайр қилдириб юрган аёлнинг итига ҳужум қилган.

Воқеага ёрдам бериш учун келган 17 ёшли ўсмирни ҳам Мендининг ити тишлаб олган. Энди жабрланувчи футболчига нисбатан унинг ити тан жароҳати етказгани учун 6 ойлик қамоқ жазоси ҳамда катта миқдорда жарима тайинланишини талаб қилмоқда.

«Менди итлар устидан назорат бўйича белгиланган талабларни бузган. У одамлар ва бошқа ҳайвонлар учун ҳақиқатан ҳам хавфли вазиятни юзага келтирган», — дейилади прокурорлар баёнотида.

Аввалроқ Мендининг 5 ойга сафдан чиққани маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Бугунги янгиликлар