Мадриднинг «Реал» клуби яримҳимоячиси Эдуардо Камавинга фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.
Журналист Игнасио Санчеснинг хабарига кўра, «Нюкасл» 23 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олишга жиддий қизиқиш билдирмоқда. «Қарғалар» Камавингага ҳозиргисидан юқорироқ маош таклиф қилишга тайёр ва бу унинг Мадрид клубини тарк этишига туртки бўлиши мумкин.
Манба маълумотига кўра, «Нюкасл» раҳбарияти ушбу трансфер муваффақиятли якунланишига ишонмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Эдуардо Камавинга 2021 йилда «Ренн»дан «Реал»га 31 миллион евро эвазига кўчиб ўтган.
Маълумот учун, 2025/26 йилги мавсумда Камавинга «Реал» сафида барча мусобақаларда 43 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилган. Унинг Мадрид клуби билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар амал қилади.