«Андижон» клуби Сайфиддин Содиқов жамоани расман тарк этганини эълон қилди.
18 ёшли футболчининг мавсум бошида тузилган ижара шартномаси 30 июн куни якунига етди ва томонлар ҳамкорликни давом эттирмасликка қарор қилди.
Содиқов «Андижон» сафида илк бор Ўзбекистон Суперлигасида дебют қилди. У клуб таркибида учта учрашувда майдонга тушишга муваффақ бўлди.
Маълумот учун, Сайфиддин Содиқов фаолиятини Португалиянинг «Брага» клубида давом эттиради.