Хорватия миллий жамоаси бош мураббийи Златко Далич ЖЧ-2026 1/8 финали олдидан Португалия миллий жамоасининг ўйини ҳақида ўз фикрларини билдирди.
«Бу дунёнинг энг кучли миллий жамоаларидан бири. Уларнинг ажойиб бош мураббийи бор ва у фантастик ишларни амалга оширмоқда. Буни аввал Белгияда, энди эса Португалияда ҳам исботлади.
Уларнинг сафида исталган дақиқада гол ура оладиган Криштиану Роналду бор. Португалиянинг энг кучли жиҳати — техник маҳорати ва тўп назорати. Улар бу борада жуда кучли, кўплаб хавфли вазиятлар яратади ва доимо ўйинни назорат қилишга интилади», — деди Далич.
Эслатиб ўтамиз, Португалия ва Хорватия миллий жамоалари ЖЧ-2026 1/8 финалида ўзаро баҳс олиб боради.
Маълумот учун, ушбу учрашув 3 июл куни бўлиб ўтади. Ғолиб жамоа мундиал чоракфиналига йўл олади.