Бугун
9
Ўзбек

Витиня: «Португалия фақат ғалаба ҳақида ўйламоқда»

Футбол
2 июл, 07:07
Яримҳимоячи Хорватияга қарши баҳс олдидан танқидларни қабул қилишларини айтди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Витиня: «Португалия фақат ғалаба ҳақида ўйламоқда»
Foto: Getty Images
02.07.2026, 19:00 Жаҳон чемпионати Португалия Португалия - : - Хорватия Хорватия

Португалия миллий жамоаси яримҳимоячиси Витиня ЖЧ-2026 1/8 финалида Хорватияга қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ўтган учрашувда ҳаво жуда иссиқ ва нам эди, аммо буни баҳона қилмоқчи эмасман. Колумбияга қарши ўйинда майдонда бўлганларимиз тўп назоратини етарлича ушлаб тура олмаганимизни ҳис қилдик.

Биз ўйинимизни яхшилашни истаймиз ва бундай босқичда хатога умуман ўрин йўқлигини яхши тушунамиз. Мақсадимиз — ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқиш.

Танқидларни жуда яхши тушунаман ва уларни очиқ кўнгил билан қабул қиламиз. Биз мақтов изламаймиз. Қайси жиҳатларимиз яхши, қайсилари устида ишлашимиз кераклигини яхши биламиз.

Мухлисларнинг қўллаб-қувватловини қадрлаймиз ва улардан бизга ишонишда давом этишларини сўраймиз.

Ҳеч ким биздан кўра кўпроқ ғалаба қозонишни хоҳламайди. Ҳеч ким ўзини биздан кўра яхшироқ кўрсатишни истамайди. Майдонда айнан шуни исботлашга ҳаракат қиламиз», — деди Витиня.

Эслатиб ўтамиз, Португалия миллий жамоаси ЖЧ-2026 1/8 финалида Хорватияга қарши майдонга тушади.

Маълумот учун, ушбу учрашув 3 июлга ўтар кечаси бўлиб ўтади. Ғолиб жамоа мундиал чоракфиналига йўл олади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Португалия Португалия
  • Хорватия Хорватия
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар