Мюнхеннинг «Бавария» клуби Николас Жексоннинг «Челси»га қайтганини расман эълон қилди.
Немис гранди сенегаллик ҳужумчини тўлиқ трансфер қилиш имкониятидан фойдаланмасликка қарор қилди. Аввалроқ клуб раҳбарияти футболчининг 64 миллион евролик сотиб олиш бандини жуда юқори деб ҳисоблагани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Шунга қарамай, «Бавария» бош мураббийи Венсан Компани Жексоннинг ўйини ва меҳнатидан тўлиқ қониққан. Эндиликда футболчининг келажаги борасидаги қарорни «Челси» раҳбарияти қабул қилади.
Эслатиб ўтамиз, Николас Жексон 2025/26 йилги мавсумни ижара асосида «Бавария» сафида ўтказди.
Маълумот учун, 24 ёшли ҳужумчи ўтган мавсум барча мусобақаларда 34 та учрашувда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.