Live
3
Ўзбек

Расман. Сайбари – «Бавария» футболчиси

Футбол
1 июл, 12:12
Марокашлик футболчи Мюнхен клуби билан 2031 йилнинг ёзига қадар битим имзолади.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
Расман. Сайбари – «Бавария» футболчиси
Фото: Bayern Munich

«Бавария» клуби яримҳимоячи Исмоил Сайбарининг трансферини эълон қилди.

Марокашлик 25 ёшли футболчи Мюнхен клуби билан 2031 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолади.

ПСВ клуби ушбу трансфер 55 миллион евро ишлаб олди. Шунингдек, келишувга қўшимча бонуслар ҳам қўшилади.

Исмоил янги жамоасида 34-рақамда тўп тепади. Футболчи жаҳон чемпионатидан сўнг «Бавария» сафига бориб қўшилади.

Ўтган мавсумда Сайбари Нидерландия чемпионатининг 27 та ўйинида 15 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бавария Бавария
Бугунги янгиликлар