Бугун
3
Ўзбек

Кейн бу ёз «Барселона»га ўтмайди — манба

Футбол
30 июн, 10:22
«Бавария» клуби ва Англия миллий жамоаси ҳужумчиси ушбу ёзги трансфер ойнасида жамоасини алиштирмоқчи эмас.
Омонжон Тўхтамирзаев
Омонжон Тўхтамирзаев Редактор
Кейн бу ёз «Барселона»га ўтмайди — манба
Фото: Getty Images

Бу ҳақда журналист ва инсайдер Решад Рахман ўзининг X тармоғидаги саҳифасида хабар берди.

«Бавария» клуби ва Англия миллий жамоаси етакчиси Ҳарри Кейн бу ёз «Барселона» сафига кўчиб ўтмайди.

Манбанинг хабарига кўра, форвард Мюнхен жамоасидаги ҳолатидан мамнун эканлиги ҳақида Каталония клуби хабардор қилинган. Катта эҳтимол билан яқин орада футболчи «Бавария» билан янги битимга имзо чекади.

Эслатиб ўтамиз, Кейн 2023 йил Германия гранди сафига бориб қўшилган. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган.

Якунига етган мавсум Кейн немис клуби сафида 51 та ўйинда 61 та гол урди ва 7 та голли узатма етказиб берди.

Transfermarkt портали англияликнинг актуал трансфер нархини 60 млн еврога баҳоламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бавария Бавария
  • Барселона Барселона
Бугунги янгиликлар