«Барселона» ёзги трансфер ойнасида «Атлетико» ҳужумчиси Хулиан Алваресни қўлга киритиш учун янги таклиф тайёрламоқда.
Тhe Athletic хабарига кўра, каталонияликлар ЖЧ-2026 якунланганидан сўнг аргентиналик форвард учун тахминан 130 миллион евро таклиф қилишни режалаштирмоқда.
Манбага кўра, «Барселона» раҳбарияти сўнгги ҳафталарда «Атлетико» билан муносабатлар таранглашганини тан олмоқда. Шунга қарамай, клуб мадридликлар яқин орада музокараларга рози бўлишига умид қилмоқда.
Шунингдек, «Барселона» яқинда «Бавария» ҳужумчиси Ҳарри Кейн вакиллари билан ҳам боғлангани айтилмоқда. Бироқ бу фақат дастлабки мулоқот бўлган. Англиялик футболчи Мюнхен клубини тарк этишга қизиқмаяпти ва яқин орада шартномасини узайтириши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Атлетико» «Барселона»нинг Хулиан Алварес учун тахминан 100 миллион евролик таклифини рад этганди.