Бугун
3
Ўзбек

«МЮ» Рэшфордни қайтаришга тайёр

Футбол
30 июн, 05:38
Ҳужумчи мавсумолди йиғинини Майкл Кэррик бошчилигида бошлашга рози.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
«МЮ» Рэшфордни қайтаришга тайёр
Foto: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчи Маркус Рэшфорднинг жамоага қайтиш вариантини кўриб чиқмоқда.

Манбага кўра, манкунианликлар 28 ёшли футболчининг вакиллари билан доимий алоқада бўлиб турибди.

Клуб Рэшфорднинг янги мавсум олдидан жамоа билан машғулотларни бошлашига қарши эмас. Футболчининг ўзи ҳам мавсумолди тайёргарлигини Майкл Кэррик бошчилигида бошлашга тайёр.

Ҳозирча Рэшфорднинг «Манчестер Юнайтед»да қолишига кафолат йўқ, чунки унга бошқа клублардан таклифлар тушиши мумкин. Шунга қарамай, бу қадам томонлар ўртасидаги ишончни тиклаш йўлидаги муҳим босқич сифатида баҳоланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум Маркус Рэшфорд ижара асосида «Барселона» сафида тўп сурган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
  • Барселона Барселона
Бугунги янгиликлар