«Челси» бош мураббийи Хаби Алонсо яримҳимоячи Энцо Фернандеснинг Мадриднинг «Реал» клубига ўтишига тўсқинлик қилмоқчи.
Журналист Мигел Серрано хабарига кўра, испаниялик мутахассис яқинда жамоани қабул қилиб олганидан сўнг аргентиналик футболчини сақлаб қолиш учун барча имкониятларни ишга солмоқда.
Бироқ агар «Челси» барибир Фернандесни сотишга қарор қилса, Алонсо раҳбариятдан унинг ўрнига «Реал» яримҳимоячиси Орелен Чуаменини трансфер қилишни сўрайди.
25 ёшли Энцо ўтган мавсум барча мусобақаларда 54 та учрашувда майдонга тушиб, 15 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.