Марокаш миллий жамоасининг ЖЧ-2026 1/16 финалида Нидерландияни мағлуб этиб, 1/8 финалга йўл олиши ортидан Нидерландиянинг бир қатор шаҳарларида тартибсизликлар юзага келди.
NL Times хабарига кўра, Амстердам, Роттердам ва бошқа шаҳарларда Марокаш мухлислари ғалабани кенг нишонлаш учун кўчаларга чиқди.
Гага шаҳрида тонгга яқин айрим мухлислар ҳудудни патрул қилаётган полиция ходимларига пиротехника воситалари ва тошлар улоқтирган. Шундан сўнг махсус бўлинмалар оломонни тарқатиш учун сув пуркагичдан фойдаланган.
Ҳодиса оқибатида камида бир киши қўлга олингани маълум қилинди. Шунингдек, Амерсфорт шаҳрида ҳам тартибсизликлар кузатилгани айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Марокаш ЖЧ-2026 1/16 финалида Нидерландияни 1:1 (пеналтилар сериясида 3:2) ҳисобида мағлуб этиб, чоракфинал йўлланмасини қўлга киритди. Энди марокашликлар 1/8 финалда Канадага қарши майдонга тушади.