Бугун
3
Ўзбек

Киммих Германия миллий жамоаси сафида антирекорд муаллифига айланди

Футбол
30 июн, 08:48
Яримҳимоячи 100 дан ортиқ ўйин ўтказганига қарамай, жамоа билан йирик соврин юта олмади.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Киммих Германия миллий жамоаси сафида антирекорд муаллифига айланди
Foto: Getty Images
29.06.2026 AP Жаҳон чемпионати Германия Германия (3) 1 : 1 (4) Парагвай Парагвай

Германия миллий жамоасининг ЖЧ-2026даги муваффақиятсиз иштирокидан сўнг Йозуа Киммих ўзига хос антирекорд эгасига айланди.

Тransfermarkt маълумотига кўра, 31 ёшли яримҳимоячи Германия сафида 114 та учрашув ўтказган. Шунга қарамай, у Жаҳон ёки Европа чемпионати каби йирик мусобақаларда бирорта ҳам соврин қўлга кирита олмаган.

Киммихнинг миллий жамоадаги энг яхши натижаси — Евро-2016 яримфинали ҳисобланади. У нисбатан камроқ нуфузли мусобақа саналадиган Конфедерациялар кубогида эса чемпионликни қўлга киритган.

Таққослаш учун, Германия миллий жамоаси сафида энг кўп ўйин ўтказган Лотар Маттеус (150 учрашув) Жаҳон ва Европа чемпионати ғолиби бўлган.

Шунингдек, Мирослав Клозе (137), Лукас Подолски (130), Мануел Нойер (128+), Бастян Швайнштайгер (121), Тони Кроос (114) ва Филипп Лам (113) ҳам 2014 йилги Жаҳон чемпионатида Германия билан чемпионликни қўлга киритган.

Франц Беккенбауер, Юрген Клинсманн ва Германия сафида 100 тадан ортиқ ўйин ўтказган яна бир қатор афсонавий футболчилар ҳам фаолияти давомида йирик халқаро турнирларда ғолиб чиққан.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Германия Германия
  • Парагвай Парагвай
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар