Бугун
3
Ўзбек

Роналдо Зиданнинг Франция миллий жамоасидаги истиқболи ҳақида фикр билдирди

Футбол
30 июн, 08:57
Бразилия афсонаси Зиданнинг Франция миллий жамоасида муваффақиятга эришишига ишонч билдирди.
Омонжон Тўхтамирзаев
Омонжон Тўхтамирзаев Редактор
Роналдо Зиданнинг Франция миллий жамоасидаги истиқболи ҳақида фикр билдирди
Фото: Getty Images

Бразилия миллий жамоасининг афсонавий собиқ футболчиси Роналдо Зинедин Зидан Франция миллий жамоаси бош мураббийи сифатида муваффақиятга эришиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди.

«Ҳа, албатта, у бунга қодир. Мен доим унинг бу лавозим учун идеал профили борлигини айтганман. Унда иқтидор, тажриба, тактик интеллект ва идеал характер бор. Бу фақат менинг қарашим эмас. У буни Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи лавозимидаги порлоқ даври билан аллақачон исботлаган», — деди Роналдо L'Équipe нашрига.

Эслатиб ўтамиз, Зидан 2016 йилдан 2018 йилгача, шунингдек, 2019 йилдан 2021 йилгача «Реал» клубини бошқарган. Франциялик мураббийи билан «қироллик клуби» уч марта Чемпионлар Лигаси бош соврини ва бошқа кўплаб ютуқларга эришди.

Маълумотларга кўра, 54 ёшли Зидан 2026 йилги жаҳон чемпионатидан кейин Франция миллий жамоасининг янги бош мураббийи бўлади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Франция Франция
Бугунги янгиликлар