Франция миллий жамоаси футболчилари Маркус Тюрам ва Н'Голо Канте Швецияга қарши баҳсни ўтказиб юбориши кутилмоқда. Бу ҳақда L'Équipe нашри хабар берди.
2026 йилги жаҳон чемпионати 1/16 финал босқичи доирасида Франция миллий жамоаси Швецияга қарши майдонга тушади. Қайд этилишича, Тюрамнинг болдир мушагида жароҳат аниқланган. Шунингдек, Канте тиззасидаги муаммо туфайли шифокорлар назоратида қолмоқда.
Маълумот ўрнида, Франция ва Швеция миллий жамоалари ўртасидаги учрашув 1 июл куни бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 02:00 да бошланади.
Аввалроқ Франция жаҳон чемпиони бўлиш учун асосий даъвогар экани маълум қилинганди.