Live
2
Ўзбек

Умар Эшмуродов Ўзбекистон миллий жамоасидаги фаолиятини якунлади

Футбол
28 июн, 14:45
«Энди мухлис сифатида давом этамиз», деб ёзиб қолдирди ҳимоячи.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
Умар Эшмуродов Ўзбекистон миллий жамоасидаги фаолиятини якунлади
Foto: UFA

Умар Эшмуродов Ўзбекистон миллий жамоасидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

«Насаф»нинг 33 ёшли ҳимоячиси бу ҳақда инстаграм саҳифасида маълум қилди.

«Миллий жамоа — орзу, шараф, ор-номус, ғурур...

Энди мухлис сифатида давом этамиз. Олға, Ўзбекистон!»
— деб ёзиб қолдирди футболчи.

Эшмуродов Ўзбекистон миллий жамоасининг Жаҳон чемпионатига чиқишида асосий ҳимоячилардан бири эди. У саралашда 8 та баҳсда ҳаракат қилганди.

Умарга мундиалда ўйнаш имконияти берилмади. У учала ўйинда ҳам захирада қолдирилди ва Авазбек Ўлмасалиев ҳамда Ботирали Эргашев билан бир қаторда майдонга тушмаган уч футболчидан бири бўлди. Яъни бош мураббий Фабио Каннаваро 26 ўйинчининг 23 нафаридан фойдаланди.

Umar Eshmurodov - chapdan birinchi
Foto: UFA

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ўзбекистон Ўзбекистон
  • Насаф Насаф
Бугунги янгиликлар