Таниқли Sofascore статистик портали жаҳон чемпионати гуруҳ босқич 3-тур доирасидаги Конго ДР — Ўзбекистон баҳси (3:1)дан сўнг футболчиларга қўйилган балларни маълум қилди.
Унга кўра, «оқ бўрилар»нинг ягона голига муаллифлик қилган Элдор Шомуродов ва унга ассистентлик қилган Акмал Мозговой энг юқори баллга лойиқ кўрилди — 6,9. Кейинги ўринларни 6,7 балл олган Шерзод Насруллаев ва Отабек Шукуров банд этган. Беллашувда энг паст баҳоланган футболчи эса Абдуқодир Ҳусанов бўлди — 5,8.

Фото: Sofascore

Фото: Sofascore