Ўзбекистон миллий жамоаси вингери Аббосбек Файзуллаев жаҳон чемпионатидаги муваффақиятсиз иштирок ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
— Натижага қарамай, орзу ушалди деб айтиш мумкинми?
— Жаҳон чемпионатида ўйнадик, аммо бунинг ўзи етарли эмас. Мен ғалаба қозонишни хоҳлайман. Буни уддалай олмадик.
Ҳозир жуда чарчаганман. Умид қиламанки, кейинги жаҳон чемпионатига ҳам чиқамиз ва у ерда ғалабаларга эришамиз.
— Бундан яхшироқ ўйнай олармидингиз ёки бу бор кучингиз билан ўйнаганигизмиди?
— Йўқ, бу бизнинг бор салоҳиятимиз эмас. Биз нималарга қодир эканимизни биламиз. Яхшироқ футбол ўйнай оламиз», — деди Файзуллаев.
Қайд этиш лозим, Ўзбекистон миллий жамоаси гуруҳ босқичидаги учала учрашувда ҳам мағлуб бўлиб, мусобақани 2:11 тўплар фарқи билан якунлади.