Бугун
5
Ўзбек

Коливанов: «Ўзбекистон тарқоқ жамоа бўлиб кўринди, яхлитлик етишмади»

Футбол
29 июн, 03:50
Россиялик мураббий Ўзбекистоннинг мундиалдаги муваффақиятсиз иштироки ҳақида фикр билдирди.
Зоиров Шоҳрух
Шоҳрух Зоиров Редактор
Коливанов: «Ўзбекистон тарқоқ жамоа бўлиб кўринди, яхлитлик етишмади»
Фото: ЎФА
27.06.2026 FT Жаҳон чемпионати Конго Демократик Республикаси Конго Демократик Республикаси 3 : 1 Ўзбекистон Ўзбекистон

Россиялик мураббий Игор Коливанов Ўзбекистон миллий жамоасининг 2026 йилги жаҳон чемпионатидаги муваффақиятсиз иштироки ҳақида фикр билдирди.

«Бу ерда баҳолайдиган нарсанинг ўзи йўқ. Улар финал босқичига чиққанининг ўзи катта ютуқ. Албатта, тажриба етишмади.

Балки янада уюшқоқроқ ўйнашлари ҳам мумкин эди. Кабо-Верде футболчилари охиригача курашди, ҳимоя чизиғини яхши ушлаб турди. Мураббий юклаган вазифаларни бажаришди.

Ўзбекистон эса тарқоқ жамоа бўлиб кўринди, яхлитлик етишмади. Шунинг учун ҳам кўп гол ўтказиб юборилди.

Уларнинг футболчилари катта клубларда ўйнамайди. Фақат Италияда ҳам, Россия чемпионатида ҳам тўп тепган Шомуродовни истисно қилиш мумкин.

«Манчестер Сити»да ўйнайдиган ҳимоячи Ҳусанов бор, аммо у ҳам бу турнирда жиддий хатоларга йўл қўйди. Жамоа ўртача савияда.

Ҳаракат қилиб кўришди, аммо ўхшамади. Футболда бундай ҳолатлар бўлиб туради», — деди Коливанов.

Маълумот ўрнида, Фабио Каннаваро бошчилигидаги жамоа гуруҳ босқичидаги учала учрашувда ҳам мағлубиятга учради — Колумбияга (1:3), Португалияга (0:5) ва Конго ДРга (1:3).

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Конго Демократик Республикаси Конго Демократик Республикаси
  • Ўзбекистон Ўзбекистон
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар