Бугун
11
Ўзбек

Висса Конго ДР — Ўзбекистон учрашувининг энг яхши футболчиси деб топилди

Футбол
28 июн, 01:30
«Нюкасл» ҳужумчиси беллашувда дубл қайд этди.
Зоиров Шоҳрух
Шоҳрух Зоиров Редактор
Висса Конго ДР — Ўзбекистон учрашувининг энг яхши футболчиси деб топилди
Фото: Getty Images
27.06.2026 FT Жаҳон чемпионати Конго Демократик Республикаси Конго Демократик Республикаси 3 : 1 Ўзбекистон Ўзбекистон

Конго ДР миллий жамоаси ҳужумчиси Йоан Висса Ўзбекистонга қарши ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилди.

K гуруҳидан ўрин олган сўнгги тур учрашуви якшанба тонгида бўлиб ўтди ва африкаликлар 3:1 ҳисобида иродали ғалабани қўлга киритди. Висса беллашувда дубл қайд этиб, жамоасининг тарихий ютуғига катта ҳисса қўшди.

Маълумот ўрнида, 29 ёшли футболчи Англиянинг «Нюкасл» клуби шарафини ҳимоя қилади. Ушбу голлар Виссанинг турнирдаги учинчи голига айланди. У аввалроқ гуруҳ босқичининг 1-турида Португалияга қарши 1:1 ҳисобида якунланган баҳсда ҳам рақиб дарвозасини ишғол қилганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Конго Демократик Республикаси Конго Демократик Республикаси
  • Ўзбекистон Ўзбекистон
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар