Бугун
11
Ўзбек

«Атлетико» Ли Кан Ин билан келишувга эришди

Футбол
28 июн, 16:25
Кореялик яримҳимоячи Ла Лигага қайтади.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
«Атлетико» Ли Кан Ин билан келишувга эришди
Foto: Getty Images

«Атлетико» Ли Кан Инни ўз сафига қўшиб олиш арафасида.

Marca нашрининг ёзишича, Мадрид клуби «ПСЖ» билан трансфер бўйича музокараларни якунлашга жуда яқин. Кореялик 25 ёшли яримҳимоячининг трансфери «матрасчилар»га тахминан 35 миллион еврога тушиши кутилмоқда.

Ли Кан Ин ёзги трансферлар ойнасида «Атлетико»нинг дастлабки икки янги футболчисидан бири бўлиши керак. Шунингдек, клуб Алекс Грималдони «Байер»дан 20 миллион евро эвазига сотиб олишга ҳам яқин. Бундан ташқари, клуб яна бошқа келишувларни ҳам амалга оширишни режалаштирмоқда.

Ли ўтган мавсумда Лига 1да 27 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 4 та голли узатма амалга оширди. Унга Ла Лига бегона эмас — ўз вақтида «Валенсия» ва «Малёрка»да ҳаракат қилган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид
  • ПСЖ ПСЖ
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Бугунги янгиликлар