«Ювентус» ҳужумчиси Душан Влаҳович вакиллари орқали Мадриднинг «Реал» клубига таклиф қилинди.
Журналист Матео Мореттонинг хабарига кўра, 26 ёшли сербиялик футболчи нафақат «Реал», балки «Барселона» ва «Атлетико»га ҳам тавсия этилган.
Бироқ манбага кўра, «қироллик клуби» бу вариантга эҳтиёткорона ёндашмоқда. Мадридликлар жорий трансфер ойнасида янги марказий ҳужумчи харид қилишни устувор вазифа сифатида кўрмаяпти.
«Реал» мавжуд таркибга ишонч билдирмоқчи. Жамоада Килиан Мбаппе ва ижарадан қайтадиган Эндрик борлиги сабаб Влаҳович учун таркибда жой топилиши қийин бўлиши мумкин.
Ўтган мавсум Душан Влаҳович «Ювентус» сафида барча мусобақаларда 23 та учрашувда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.