Live
2
Ўзбек

«Манчестер Юнайтед» ва «ПСЖ» Винисиус трансферини ўрганиб чиқмоқда

Футбол
28 июн, 07:08
Мадрид клуби вингери Винисиус Жуниорнинг келажаги борасидаги савол очиқлигича қолмоқда.
Омонжон Тўхтамирзаев
Омонжон Тўхтамирзаев Редактор
«Манчестер Юнайтед» ва «ПСЖ» Винисиус трансферини ўрганиб чиқмоқда
Фото: Getty Images

Бу борада ElNacional.cat хабар берди.

Мадриднинг «Реал» клубининг бразилиялик аъзоси Винисиус Жуниорнинг келажаги борасидаги савол очиқлигича қолмоқда.

Манбанинг маълумотига кўра, «Манчестер Юнайтед» ва «ПСЖ» футболчининг мундиалдаги муваффақиятли ўйинларидан кейин мадридликларга расмий таклиф билан чиқиш ниятида бўлиб турибди. «Қизил иблислар» бразилияликни 120 миллион еврога сотиб олишни ният қилган бўлса, «ПСЖ» Винисиус билан келишиб, футболчи «Реал» билан амалдаги шартномаси якунлангач, эркин агент сифатида Парижга кўчиб ўтишга кўндирмоқчи.

Маълумот учун, Винисиуснинг амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган.

«Реал»дагилар ҳали ҳам янги битимга имзо чекмаган Винисиусга бўлаётган бундай қизиқишдан хавотирда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
  • ПСЖ ПСЖ
Бугунги янгиликлар