Live
2
Ўзбек

«ПСЖ» Барколя борасида бир қарорга келди — манба

Футбол
27 июн, 16:31
Франциялик вингернинг бозор қиймати 70 миллион еврога баҳоланмоқда.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
«ПСЖ» Барколя борасида бир қарорга келди — манба
Фото: Getty Images

«ПСЖ» клуби вингери Брэдли Барколя ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этмайди. Бу ҳақда La Source Parisienne хабар берди.

Манбага кўра, парижликлар раҳбарияти 23 ёшли футболчини клубнинг узоқ муддатли лойиҳасининг муҳим қисми деб ҳисобламоқда. Клуб футболчи борасида таклифларни кўриб чиқмайди.

Баркола ўтган мавсумда барча турнирларда 49 та учрашувда иштирок этиб, 13 та гол урди ва 7 та голли узатма амалга оширди.

Transfermarkt маълумотларига кўра, франциялик вингернинг бозор қиймати 70 миллион еврога баҳоланмоқда.

Аввалроқ Барколяга «Ливерпул» клуби қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • ПСЖ ПСЖ
Бугунги янгиликлар