Live
2
Ўзбек

Гонсалу Рамуш — «Милан» футболчиси (Романо)

Футбол
26 июн, 14:35
Португалиялик ҳужумчи «россонери» тарихидаги энг қиммат трансферга айланади.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
Гонсалу Рамуш — «Милан» футболчиси (Романо)
Foto: Getty Images

«Милан» «ПСЖ» клуби ҳамда Португалия миллий жамоаси ҳужумчиси Гонсалу Рамушнинг трансфери бўйича келишувга эришди, деб ёзади The Athletic.

Бу келишув А Серияда 2019 йили «Интер» Ромелу Лукакуни «Манчестер Юнайтед»дан 74 миллион еврога сотиб олганидан буён энг қиммат трансферга айланади.

«Россонери» 2019 йили «Лилл»га Рафаэл Леау учун 49,5 миллион евро тўлаганди. Рамушнинг трансфери эса уни ортда қолдиради — яъни 50 миллион евродан кўпроқни ташкил қилади.

Аввалроқ Италия клуби «ПСЖ»га бонуслар билан бирга 45 миллион евро таклиф қилгани хабар қилинганди. Жамоанинг янги бош мураббийи Рубен Аморим 25 ёшли ҳужумчини жамоага қўшиб олиш ва унинг тенгдоши Сантиаго Хименесни сотишни маъқуллаган.

«Милан» Рамуш учун курашда Европанинг бир қатор топ-клубларини ортда қолдирди. Бунда клуб эгаси Жерри Кардинале билан «ПСЖ» президенти Носир Ал Хилайфий ўртасидаги яхши муносабатлар муҳим аҳамият касб этган.

Музокараларни тезлаштирган яна бир омил — футболчининг «МЮ» ва «Спортинг» бош мураббийи Рубен Аморим қўл остида ўйнаш истаги.

Рамуш айни вақтда Португалия миллий жамоаси билан 2026 йилги Жаҳон чемпионатида қатнашмоқда. Ҳозиргача ҳужумчи мусобақада фақат битта баҳсда иштирок этди. У Конго ДРга (1:1) қарши баҳснинг сўнгги дақиқаларида майдонга тушди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Милан Милан
  • ПСЖ ПСЖ
  • Италия А серияси Италия А серияси
Бугунги янгиликлар