«Милан» клуби яримҳимоячи Кристиан Пулишични «Ню-Йорк Сити»га қўйиб юборишни истамади. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар берди.
Манбага кўра, МЛС клуби Пулишични АҚШга қайтариш учун катта шартнома таклиф қилишга тайёр бўлган.
Бироқ «Милан» раҳбарияти футболчини жамоанинг муҳим қисми деб ҳисобламоқда ва унинг трансферига рухсат бермаган.
Пулишич «россонерилар» сафида асосий футболчилардан бири сифатида кўрилмоқда.
«Ню-Йорк Сити» эса америкалик футболчини ўз сафига қўшиб, уни клуб лойиҳасининг асосий юлдузларидан бирига айлантиришни мақсад қилган эди.