Босния миллий жамоаси яримҳимоячиси Керим Алайбергович Қатар (3:1) қарши ўйиндан сўнг учрашувнинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилди.
У мазкур баҳсда ҳисобни очишга муваффақ бўлган эди. Ўйиндан сўнг Алайбеговичга махсус эсдалик совғаси топширилди.
Маълумот учун, Босния миллий жамоаси Қатарни мағлуб этиб, ўз гуруҳида 4 очко билан учинчи ўринни банд этди ва энг яхши натижа қайд этган 8 та учинчи ўрин соҳибларидан бири сифатида плей-оффга йўл олиш учун яхши имкониятга эга бўлиб турибди.