Қатар миллий жамоаси жаҳон чемпионатлари тарихидаги автоголлар бўйича антирекордни такрорлади.
Жамоа футболчилари мундиалда кетма-кет икки ўйинда ўз дарвозасига гол уриб қўйди. Қатарлик футболчилар гуруҳ босқичида Канадага қарши баҳсда (0:6), сўнг Босния ва Ҳерцеговинага қарши учрашувда (1:3) ўз дарвозаларини ишғол қилди.
Жаҳон чемпионатлари тарихида бундай ҳолат фақат икки марта кузатилган. 1966 йилги мундиалда Болгария миллий жамоаси икки марта автогол урган бўлса, 2018 йилги жаҳон чемпионатида Россия миллий жамоаси футболчилари ҳам шундай ноодатий натижа қайд этганди.
Маълумот ўрнида, Қатар миллий жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида 1 очко тўплаб, ўз квартетида сўнгги ўринни эгаллади.