Бугун
7
Ўзбек

Жеко Босния миллий жамоаси 150-ўйинини ўтказмоқда

Футбол
24 июн, 16:28
Футболчи миллий жамоага илк бор 2007 йилда чақирилган.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
Жеко Босния миллий жамоаси 150-ўйинини ўтказмоқда
Фото: Getty Images
24.06.2026 FT Жаҳон чемпионати Босния ва Герсеговина Босния ва Герсеговина 3 : 1 Қатар Қатар

Босния ҳамда Қатар миллий жамоаларидаги баҳс ҳужумчи Эдин Жеко учун юбилей баҳсга айланди.

Унга кўра, 40 ёшли футболчи Босния миллий жамоасидаги ўйинлари сони 150 тага етди. Жеко боснияликлар сафидаги мазкур ўйинларида жами 73 та гол урди ва 30 та голли узатмани амалга оширди.

Футболчи миллий жамоага илк бор 2007 йилда — деярли 20 йил олдин чақирилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Жеко ўтган мавсумни «Шалке»да ўтказиб, «кончилар» Бундеслигага қайтишга муваффақ бўлди.

ЖЧ-2026. 3-тур
Босния - Қатар 2:1
Голлар
: Алайбегович 29, Ал Бурайк 34 автогол - Ҳайдос 43

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Босния ва Герсеговина Босния ва Герсеговина
  • Қатар Қатар
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар