«Аталанта» ҳимоячиси Марко Палестра «Челси» жамоасига ўтишга жуда яқин турибди.
Журналист Лука Черкионенинг хабар беришича, футболчининг Лондон клубидаги биринчи мавсумдаги иш ҳақи ҳафтасига 100 минг фунт стерлингни ташкил қилади.
Агар «кўклар» янги — 2026/27 йилги мавсум якунларига кўра Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга кирита олишса, италиялик ҳимоячининг маоши автоматик тарзда ҳафтасига 140 минг фунт стерлинггача кўтарилади.
Маълумот учун, Палестра якунланган 2025/26 йилги мавсумни ижара асосида «Каляри» сафида ўтказди. Унинг бергамоликлар билан шартномаси 2029 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.