Бугун
7
Ўзбек

«Челси» Палестра трансферини ҳал қилди — Романо

Футбол
24 июн, 07:00
Лондон клуби италиялик иқтидорли футболчи учун 55 миллион евродан ортиқ маблағ сарфлайди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
«Челси» Палестра трансферини ҳал қилди — Романо
Foto: Getty Images

«Челси» «Аталанта» футболчиси Марко Палестра трансфери бўйича келишувга эришди.

Журналист Фабрицио Романонинг хабар беришича, битимнинг барча иштирокчилари ўртасида оғзаки келишув мавжуд. «Аталанта» ушбу трансфердан 55 миллион евродан ортиқ маблағ ва кейинги сотувдан улуш олади.

Палестра Лондон клуби билан узоқ муддатли шартнома имзолаши кутилмоқда.

Манбага кўра, футболчига Миланинг «Интер» клуби ҳам жиддий қизиқиш билдирган, бироқ «Челси» сўнгги паллада трансфер пойгасида ғолиб чиқишга муваффақ бўлган.

Марко Палестра асосан ўнг қанот ҳимоячиси позициясида ҳаракат қилади ва Европанинг истиқболли ёш футболчиларидан бири сифатида баҳоланмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Челси Челси
Бугунги янгиликлар