Бугун
7
Ўзбек

Эрматов: «Ҳозирча биз худди биринчи синф ўқувчисидекмиз»

Футбол
24 июн, 07:55
ЎФА биринчи вице-президенти Португалиядан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Эрматов: «Ҳозирча биз худди биринчи синф ўқувчисидекмиз»
Foto: O'FA
23.06.2026 FT Жаҳон чемпионати Португалия Португалия 5 : 0 Ўзбекистон Ўзбекистон

Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов Португалияга қарши (0:5) баҳсдан кейин миллий жамоанинг ҳозирги ҳолати ҳақида гапирди.

«Ҳисоб 0:2 бўлиб турган пайтда голимиз инобатга олинганида эди... Бироз адолатсизлик бўлди, лекин бунга ҳам кўнамиз.

Нима бўлган тақдирда ҳам, биз ҳозир ривожланиш босқичидамиз. Муҳтарам Президентимиз томонидан барча шароитлар яратиб берилмоқда. Бизга озгина вақт керак, чунки ҳеч нарса ўз-ўзидан бўлиб қолмайди.

Биринчи синф ўқувчиси тўққизинчи синфдаги бола билан рақобатлаша оладими? Биз ҳозирча худди биринчи синфдекмиз. Буни тўғри тушунишимиз лозим. Бу гаплар ўзини оқлаш эмас, балки вазиятни реал қабул қилишдир.

Шундай кунлар келадики, ҳали Португалия Ўзбекистондан қўрқиб майдонга тушадиган бўлади. Агар ривожланиш йўлимиздан тўғри кетсак, бу кунларга албатта эришамиз», — деди Эрматов ОАВга берган интервюсида.

Шунингдек, ЎФА раҳбари ёш футболчилар ривожланиши учун яратилаётган имкониятларга ҳам тўхталиб ўтди.

«Беҳруз Каримовнинг 18 ёшида шундай юқори даражада ўйнаётганига бутун дунё ҳайрат билан қарамоқда. Ушбу Жаҳон чемпионати бизга нималар устида ишлашимиз кераклигини кўрсатмоқда. Бу турнир ўсиш йўлимиздаги катта мактаб вазифасини бажармоқда», — дея қўшимча қилди у.

Маълумот учун, Ўзбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг иккинчи турида Португалияга мағлуб бўлди. Шунга қарамай, вакилларимиз мундиалдаги тарихий иштирокини давом эттирмоқда ва навбатдаги баҳсда Конго ДРга қарши майдонга тушади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Португалия Португалия
  • Ўзбекистон Ўзбекистон
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар