Англия миллий жамоаси ва «Манчестер Юнайтед» клуби собиқ ҳимоячиси Рио Фердинанд португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналдунинг жаҳон чемпионати-2026 доирасидаги Ўзбекистон миллий жамоасига қарши ҳаракатларига баҳо берди.
Ўйин Португалиянинг ишончли (5:0) ғалабаси билан якунланди, 41 ёшли форвард эса дубл расмийлаштирди.
«У буни уддалади. Криштиану ҳаммани жим бўлишга мажбур қилди. Яна бир мундиал, яна Роналдунинг янги голлари», - деб ёзди собиқ ҳимоячи ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, 2-турдан кейин Португалия миллий жамоаси 4 очко билан гуруҳда етакчилик қилмоқда.
Охирги турда Португалия 28 июн куни Колумбия билан рўбарў келса, Ўзбекистон учинчи ўрин учун Конго ДР билан беллашади.